16:41 / 04.08.2018
3 922

"Эктор Купер ўзбек футболига мослашса, ундан фойда бўлмайди"

"Эктор Купер ўзбек футболига мослашса, ундан фойда бўлмайди"
Журналист Зафар Қосимов "Спорт" телеканалининг "Гол" кўрсатувида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер ҳақида фикр билдирди.

"Купер Ўзбекистонга келгач ўзбек футболига мослашмаслиги керак, аксинча, ўзбек футболини ўзига мослаши лозим. Яъни, ўз талабларига яраша иш олиб бориб, футболимизни янги босқичга олиб чиқиши шарт.
Бу борада энг яхши мисол - Карлуш Кейруш. Португалиялик мураббий Эрон терма жамоаси бошқарувида кўп яхши натижаларга эришди, аммо Эрон футбол федерацияси билан кўп келишмовчиликларга ҳам борди. Кейруш ташкилотчилик ва иш услуби борасида ўз қарашларини қўрқмасдан Эрон футболига сингдира олди.

Эктор Купер ҳам мана шундай ишлаши шарт. Агар у ҳам худди маҳаллий мураббийлар сингари ЎФА раҳбарияти нима деса, шуни бажарса, ундан фойда бўлмайди. Мураббийлик тажрибаси ва тактик билим ўз йўлига. Эктор Купер аввало ўзбек футболидаги қарашларни ўзгартириб бериши керак", - дейди Зафар Қосимов.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Эктор Купер ўзбек футболига мослашса, ундан фойда бўлмайди"