«Реал» Халқаро чемпионлар кубогида «Ювентус»га қарши ўйнади. АҚШнинг Мэриленд штатидаги Лэндовер шаҳрида жойлашган «Федэкс Филд» стадионида кечган учрашув испанлар клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисоб 12-дақиқада, «Реал» ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйиши билан очилди. Испанлар клуби биринчи бўлим охирида Гарет Бэйлнинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда «Реал» ярим ҳимоячиси Марко Асенсио дубль қайд этди. Унга биринчи голида ушбу ўйинда дебютини ўтказган Винисиус Жуниор голли узатма берди.
Турнирдаги кейинги ўйинни «Реал» 8 август куни «Рома»га қарши ўтказади.
International Champions Cup
Реал Мадрид Испания – Ювентус Италия 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 12, автогол Карвахаль, 1:1 – 39 Бэйл, 2:1 – 47 Асенсио, 3:1 – 56 Асенсио.
Реал Мадрид – Навас (Лунин, 64), Начо (Эдегор, 77), Регилон, Карвахаль (Одриосола, 46), Хавьер Санчес (Леон, 78), Иско (Асенсио, 46), Вальверде, Себальос (Майораль, 64), Кроос (Льоренте, 46), Бэйл (Васкес, 46), Бензема (Винисиус Жуниор, 46).
Ювентус – Шченсни (Перин, 63), Кьеллини (Бардзальи, 72), Бенатия (Ругани, 63), Де Шильо, Алекс Сандро, Маркизио, Пьянич (Фернандес, 71), Бернардески, Хедира (Фаджоли, 46), Жоау Канселу, Фавилли (Матеус Перейра, 63).
Огоҳлантиришлар: Бенатия (6), Алекс Сандро (33), Регилон (81).
[media=https://youtu.be/kIRb3HkJlPQ] “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

ЕЧЛ, 1/8 финал. «Реал» сафарда «Аякс»ни мағлубиятга учратди (видео)

Асенсио ва Бэйл «Реал»га «Рома» устидан ғалаба келтирди

«Манчестер Юнайтед» Халқаро чемпионлар кубогида «Реал»дан устун келди (видео)

Ла-Лига. 5 та гол киритган «Реал» жуда қийин ғалабага эришди

«Реал» ўз майдонида «Валенсия» билан дуранг ўйнади

"Реал" Испания Суперкубогини қўлга киритди!