
Велосипедчи Ольга Забелинская нима сабабдан Россия терма жамоаси учун мусобақаларда иштирок этишдан бош тортганини тушунтириб берди, деб хабар беради «Kun.uz».
«Мен ёшимни сезмаяпман ва Токиода медаллар учун курашишга тайёрман. Лекин охирги икки Олимпия ўйинларида Россия спорти атрофида нималар бўлаётганини ўзингиз кўраяпсиз.
Буларнинг барчаси Риода бошланди, кейин Пхенчханда вазият ёмонлашди ва, менинг назаримда, Токиода бундан ҳам ёмонроқ бўлади. Мен 2020 йилги Олимпиада ўйинларида Россия байроғи остида иштирок этмаслигимга 99 фоиз ишонаман», - дея маълум қилди спортчи.
Қайд этилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун мусобақаларда қатнашиш 2017 йилнинг кузида таклиф этилган, кейин велосипедчи бир қарорга келиш учун вақт олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ольга Забелинская ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон номидан иштирок этиши хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар