22:47 / 09.08.2018
3 215

"Июль ойининг энг яхши футболчиси" аниқланди

"Июль ойининг энг яхши футболчиси" аниқланди
Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Якунда “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев 49 очко билан энг кўп овоз йиғди. PEPSI Суперлига мураббийлари ва сардорларидан 12 нафари Бикмаевни 1-ўринга лойиқ топишди. Мухлислар ўртасидаги сўровномада энг кўп овоз олган Тиаго Безерра эса якунда жами 34 очко жамғарди. Учинчи поғонани 24 очко билан Жавлон Иброҳимов банд этди.

Мухлислар ўртасидаги сўровномада қўқонлик ишқибозлар анча дадиллик кўрсатишди. Зеро ҳимоячи бўлишига қарамай 11 метрли нуқтадан адашмай зарбалар йўллаётган Мурод Холмуҳаммедов ишқибозлар ўртасидаги сўровномада 2-ўринни эгаллади ва қўшимча 4 очкога эга бўлди. Бироқ бу унга якуний жадвалда 3-ўринни эгаллаш учун етарли бўлмади.

Қуйида ким кимга овоз бергани билан танишиб олишингиз мумкин:




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Июль ойининг энг яхши футболчиси" аниқланди