Пеле талқини: Бу мавсум Англияда ким чемпион бўлади?

  • Спорт
  • 11-08-2018, 12:30
  • 696
  • Пеле талқини: Бу мавсум Англияда ким чемпион бўлади?
    Бразилиялик футбол афсонаси Пеле «Твиттер»даги саҳифасида Англия премьер-лигасининг бу йилги мавсумидан нималар кутаётганини маълум қилди.

    «Бугун Англия премьер-лигаси старт олади. Нима деб ўйлайсиз, ким чемпион бўлади? Менимча, «Ливерпуль» — Роберто Фирмино ва Алисон Беккер билан бирга», — деб ёзган Пеле.

    АПЛнинг 2017/18 мавсумида «Манчестер Сити» чемпион бўлганди. Хосеп Гвардиола жамоаси рекорд кўрсаткич — 100 очко тўплаганди. Ўша мавсумда «Ливерпуль» 75 очко билан тўртинчи ўринда қолганди.

    «Қизиллар» охирги маротаба 1990 йили Англия чемпиони бўлишган.

    Биринчи дивизион/Премьер-лигадаги чемпионлик ғалабалари сони бўйича «Манчестер Юнайтед» пешқадам (20 ғалаба), иккинчи ўринда — «Ливерпуль» (18 ғалаба).

    » » Пеле талқини: Бу мавсум Англияда ким чемпион бўлади?
    Яндекс.Метрика