date
views 3 961

Зидан «Манчестер Юнайтед» клубини бошқариши мумкин

Зидан «Манчестер Юнайтед» клубини бошқариши мумкин
«Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «Манчестер Юнайтед» жамоасини бошқариши мумкин.

Бу ҳақида Франциянинг L’Equipe нашри хабар бермоқда. Зидан мураббийлик фаолиятини Англияда давом эттиришга қизиқмоқда. Ҳозирча «Манчестер Юнайтед» клуби унинг учун энг мақбул вариант бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, франциялик мутахассис «Реал» клубидан ўз ихтиёри билан 31 май куни кетишга қарор қилди.

Унинг қўл остида «қироллик клуби» 3 маротаба кетма-кет Чемпионлар лигасида зафар қучди, икки маротаба клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони, бир маротабадан Ла Лига, УЕФА Суперкубоги ва Испания Суперкубогида ғолиб бўлди.

«Манчестер Юнайтед» клуби Жозе Моуриньо қўл остида ўтган мавсум совринларсиз қолди. АПЛ ни эса иккинчи ўринда якунлади.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зидан «Манчестер Юнайтед» клубини бошқариши мумкин