22:17 / 25.08.2018
3 229

“Ўзгача”нинг “ўзгача” интервьюси – муаммо нимада?

“Ўзгача”нинг “ўзгача” интервьюси – муаммо нимада?
“Қизил иблислар” бош мураббийи кеча Маурицио Почеттино жамоасига қарши учрашув олдидан берган интервьюсида журналистлар билан қўрс муомалада бўлди.

Премьер Лига мураббийлари журналистларнинг ўткир саволларидан қўрққан ҳолда тез-тез матбуот анжуманларига одатдаги вақтдан бироз кечикиб келишади.

Бироқ “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо жума куни ташкил этилган ОАВ билан матбуот анжуманига белгиланган вақтдан ярим соат олдин келди. Кейин эса қисқа ва мужмал жавоб қайтариб тўрт дақиқадан кейиноқ матбуот анжуманини тарк этди.

Португалиялик мураббий сўнгги вақтларда клубнинг трансфер бозоридаги сиёсатига аралашуви ортидан муносабатлар чигаллашиб бормоқда. “Реал”нинг собиқ мураббийи бунда клуб директори Эд Вудвордни айбламоқда. Шу сабабли кўпчилик тез орада клуб ва бош мураббий ўртасида узилиш рўй беришини тахмин қилмоқда.

Шунга қарамай Моуриньо Вудворд билан муносабатларида ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтмоқда. Бироқ унинг жавоби масалани янада чигаллаштириб юбормоқда.

Унга Вудворд билан ўртасидаги муносабатлар яхшилиги ҳақида сўралган саволга, “ўзгача” “албатта” дея жавоб бергач, дарҳол “йўқ” дея жавоб қайтаради.

Шунингдек, Моуриньонинг клуб ярим ҳимоячиси Поль Погба билан муносабатлари ҳам янги мавсум олдида ҳал қилиниши керак бўлган масалага айланган. Улар ОАВ орқали бир-бири билан гап айтишиб юришибди.

Ушбу ёзда Францияга Жаҳон Чемпионати бош совринини ютишида катта ҳисса қўшган ярим ҳимоячи “Лестер”га қарши баҳс олдидан яна бир марта барчани ўзига қаратди: “Мен айтишим, ёки айтмайдиган гаплар бор.” Погба бу гапларни журналистларнинг унга клубда ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида берилган саволга жавоб тариқасида айтган.

Душанба кунги “Тоттенхем”га қарши баҳс олдидан Моуриньо матбуот анжуманида анча кескир бўлди.

Погбанинг клубдаги вазиятига айтган гаплари ҳақида португалиялик мураббийнинг изоҳини сўрашганида, у Поль буни айтган бўлса, бу гаплари учун унинг ўзи жавоб қайтариши керак, деган фикрда.

“Агарда Полнинг сўзлари бўйича тушунтириш истаётган бўлсангиз, уни топинг ва бу ҳақида ундан сўранг.”

МЮ “Тоттенхем”ни сўнгги турда “Брайтон”дан учралган мағлубиятдан кейин ўз уйида қабул қилади. Хабарингиз бор, “қизил иблислар” 2-турда 3-2 ҳисобида Крис Хьютон жамоасига мағлуб бўлган эди.

Моуриньо ва унинг жамоаси бундай натижадан кейин кескин танқид остига олинди. Бироқ клуб бош мураббийи ташқаридан бўлаётган фикрларга қизиқмаслигини таъкидлади.

“Лестер”га қарши яхши ўйнадик, ютдик, “Брайтон”га қарши ёмон ўйнадик, ютқаздик. “Тоттенхем”га қарши яхши ўйнашни ва ютишни истайман.” – дейди Моу.

Ушбу матбуот анжуманида шунингдек, сўнгги вақтларда асосий муаммога айланаёган ҳимоячилар масаласи яна ўртага қўйилди. Боиси клуб марказий ҳимояни кучайтириш мақсадида янги вакилларни олиб келишни жуда истаганди.

Тоби Алдервейрелд ва Ҳарри Магуайр МЮ қизиқиш доирасида эди. Бироқ уларнинг ҳеч бири жамоага келмади.

Кўриниб турибдики, португалиялик мураббий клубнинг ушбу трансфер бозоридаги сиёсатидан ҳамон норози ва бу ҳолат мавсум давомида ўзининг салбий таъсирини намоён қилиши мумкин. Клуб мутасаддилари ва Моуриньо тезроқ бу масалани жамоага таъсир қилмасидан юзма-юз ҳал қилиб олишлари шарт. Акс ҳолда ички низолар билан Европада ўзини кўрсатиш тугул, Премьер Лигадаям юқорига чиқа олмайди.
Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.

Манба: Sports.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ўзгача”нинг “ўзгача” интервьюси – муаммо нимада?