20:20 / 29.08.2018
4 355

«Ливерпуль» Салоҳни нима учун полицияга топширди?

«Ливерпуль» Салоҳни нима учун полицияга топширди?
Москванинг «Локомотив» клуби янги ҳужумчиси Фёдор Смолов яқиндагина Краснодар марказида йўл ҳаракати ҳодисасини содир этиб, баҳоси 9 миллион рублга тенг BMW M5 First Edition автомобилини пачоқлаганди.

Хайриятки, футболчининг ўзига шикаст етмади, атрофда турган кишиларга ҳам. Смолов ўша пайт «Краснодар» футболчиси эди ва бу клуб кўнгилсизликка айтарли муносабат билдирмади. Хусусан, жамоа мураббийи Олег Фоменко оддий изоҳ бериш билан чекланди:

«Ҳеч қандай чора кўрмаймиз, Фёдорга нисбатан санкция қўлланилмайди. Агарда ушбу воқеа сабабчисининг фамилияси бошқа бўлганида, бунга ҳеч ким эътибор қаратмасди.

Қисқаси, Смолов машҳурлиги учун ҳам, кўпчилик «авария» ҳақида гапирмоқда. Ваҳоланки, ҳар ким шундай ҳолатга тушиши мумкин».

Якунда суд Смоловнинг ҳайдовчилик гувоҳномасидан бир йил муддатга маҳрум қилди. Фёдор ўз айбини тан олди ва энди етказилган зарарни қоплаши керак.

Тўғри, ҳужумчи суд мажлисида бевосита қатнашгани йўқ, бу вақтда Москвада «Локомотив» ихтиёрида эди. Қисқаси, ҳаммаси суд қарори билан якунланди. Англияда-чи?

Ҳа, яқинда Анг­лияда ҳам шунга ўхшаш ҳолат юзага келди. Шунчаки, ўхшаш ҳолат... Аниқроғи, АПЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси, ҳа, яна чемпионатнинг энг яхши футболчиси Муҳаммад Салоҳ автомобиль бошқарувида қўл телефонидан фойдаланди. Бу расмий жиҳатдан тақиқланган, албатта.

Реалликда эса, кўпчилик авто бошқариш пайти телефон орқали бемалол гаплашаверади. Лекин машҳур футболчилар ёки миллионерлар шундай қилишса, дарҳол муҳокама марказига тушишади. Дейлик, Салоҳ туфайли биров шикастланмаган, ҳеч қандай фалокат юз бермаган - ҳаммаси тинч.

Шундай экан, «Ливерпуль» мисрлик етакчисини бу хатти-ҳаракати учун оддийгина огоҳлантириб қўйса ҳам бўларди. Лекин клуб бошқача йўл тутишни лозим топди - Мерсисайд полициясига расман мурожаат қилди.

Аниқроқ айтсак, Ливерпуль жамоаси вакиллари тегишли маҳкамага Салоҳнинг бошқарув пайти смартфондан фойдаланганини тасдиқловчи видеодалолат юборишди. Бунисига нима дейсиз?

Қизиқ, «Ливерпуль» нега шундай йўл тутди? Тушунарлики, клуб энг яхши футболчисини талаб даражасида қадрлайди. «Қизиллар» мухлислари ҳам Салоҳни жуда яхши кўришади ва ҳар қандай вазиятда уни қўллаб-қувватлашади. Моҳият шуки, инглизлар футболчининг ўзи билан кенгашиб, бу ҳолатда полицияга далолат юборишни энг тўғри йўл сифатида танлашган.

Айтишларича, Салоҳнинг «мазкур жинояти»ни «Ливерпул»га бефарқ қарайдиган фанатлардан бири суратга олган. Тўғрироғи, даст­хатлар коллекционери ва футболчилар имзоси туширилган атрибутларни тўплаб, уларни сотиш билан шуғулланадиган киши.

Хуллас, у «Вест Хэм»га қарши кечган ўйиндан сўнг Салоҳ машинасини тўхтатишга уринган, албатта, навбатдаги савдо буюмини қўлга киритиш учун. Бироқ мисрлик футболчи тўхташ тақиқланган йўлда эканлиги учун мухлисга эътибор қаратмаган, натижада, тарвузи қўлтиғидан тушган ўша фанат «Твиттер»да антиташвиқот ишларини бошлаб юборди: «Салоҳ энди мухлисларни тан олмаяпти, у юлдуз бўлиб қолди...».

Оддий айтганда, Мо Салоҳ чиндан ҳам, автомобиль бошқарувида телефон орқали гаплашгани ва ҳозирги замонда ҳар қандай видеоёзув дарҳол кенг жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилишини ҳисобга олган «Ливерпуль» «ғанимлар»ни ортда қолдиришни хоҳлади.

Ҳар ҳолда, етакчи футболчини катта можаро домига ташлашдан кўра, уни полицияга «топшириш», вазиятни тушунтириш ва маълум миқдорда жарима тўлаш билан қутулиш яхши.

Умуман, футбол оламида ҳар бир клуб ҳар куни ҳам ўз супер­юлдузини полицияга «сотавермайди». «Ливерпуль» шундай қилди ва моҳиятан қараганда, бу жуда тўғри йўл. Табиийки, Салоҳга жиддий жазо ёки чора хавф солаётгани йўқ, аксинча, шу воқеанинг ҳам унинг имижи обрўсига ижобий таъсири бор.
А.Исроилхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль» Салоҳни нима учун полицияга топширди?
Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru