
Қозоғистон бокс терма жамоаси бош мураббийи Мирзағалри Айтжанов Осиё ўйинларидаги муваффақиятсизликлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бизнинг боксчиларимиз яхши иштирок этишлари мумкин эди. Биз яхши тайёргарлик кўрган эдик, аммо бир қатор ёқимсиз вазиятлар туфайли натижамиз паст бўлди. Боксчиларимиз яхши жанг қилмади дейиш нотўғри бўлади.
Бизда 5 та медаль қўлга киритиш учун имконият бор эди. Улардан учтасини ярим финалга чиқа олишмади, улардан ғалабани тортиб олишди.
Финалда Омонқул ва Шимбергеновлар яхши жанг ўтказишди. Ҳозир боксда ғалаба қозониш жуда қийин. Айниқса, ҳакамлар шундай босим қилиб турганда", - деб Айтжановнинг сўзларини келтириб ўтди Sports.kz. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар