10:22 / 03.09.2018
3 299

Юрген Клопп: "Моуриньо ҳақ, мен Германиядан ташқарида ҳеч нарса ютмадим"

Юрген Клопп: "Моуриньо ҳақ, мен Германиядан ташқарида ҳеч нарса ютмадим"
«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп «Манчестер Юнайтед» жамоаси устози Жозе Моуриньонинг гапларига ўз фикрини билдириб ўтди.

Жума кунга матбуот анжуманида португалиялик мутахассис Клоппнинг Германиядан ташқарида ҳеч нарса ютгамаганини айтиб ўтди.

«Моуриньо нима деди? Энди менга қизиқ. Унинг мен ҳақимда гапиргани тўғри. Ҳозирда у премьер-лиганинг энг омадли мураббийларидан бири десак бўлади. Менинг бу борасида муаммоим йўқ.

Мен Жозе Моуриньонинг матбуот-анжуманини кузатмайман. Энди кўриб тураман. Унинг сўзлари ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. 100 % ҳақ бўлсангиз нима ҳам дейишни билмайман.

Агарда у менинг Германиядан ташқарида ҳеч нарса ютмаганимни айтган бўлса, у ҳақ ва бироз лолман», - дейди Клопп.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Юрген Клопп: "Моуриньо ҳақ, мен Германиядан ташқарида ҳеч нарса ютмадим"