Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Серияси 4-туридан ўрин олган "Сассуоло"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен ҳақиқатдан ҳам хурсандман. Мавсумни яхши бошладик. "Сассуоло" яхши ҳимояланди, аммо биз ғалабага ҳақли эдик. Мен биринчи голимни киритишни истаётган эдим, бунга эришганимдан бахтиёрман.
Фойдаланилмаган вазиятлар? Бу футбол. Муҳими жамоам ғалаба қозонди. "Реал"дан кетганимдан сўнг турли гап-сўзлар туфайли катта босим остида қолдим. Жамоадошларимга мени қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат айтаман.
Мен кўп машғулот ўтказдим ва гол киритишимни билар эдим. Фақат қачон эканлиги вақт масаласи эди. Мен итальян футболига яхши киришиб кета олдим", - деди португалиялик футболчи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Қозоғистон Евросиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди