08:58 / 18.09.2018
3 750

2019-2022 йилларда Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

2019-2022 йилларда Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Ўзбекистонда спорт соҳасидаги ислоҳотлар самарасини янада ошириш, футболнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, қатор камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, ҳамда илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш учун футбол жамоатчилиги муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган, 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси сайтида эълон қилинган стратегиянинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

Футбол соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини шакллантириш:
- Республикамизда футбол соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро талаблар ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ янада такомиллаштириш;

Футбол соҳасинининг бошқарув тизимини такомиллаштириш:
- ЎФА марказий бошқарув аппаратининг тузилмаси ва штат бирликларини ФИФА талаблари асосида танқидий ўрганиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, ЎФА Уставини ФИФА талаблари ва миллий қонунчилигимиз асосида қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш, ЎФА марказий бошқарув аппаратининг функционал вазифаларини қайта кўриб чиқиш ва бошқарув аппаратида ижро интизомини мустаҳкамлаш;

Мураббийлар, ҳакамлар ва футбол соҳасидаги бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш:
- Етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда футбол бўйича мураббийлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, малакали мураббий кадрларни тайёрлаш мақсадида футбол бўйича мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган шахслар учун жойларда мураббийлик курсларини ўтказиш, ФИФА, УЕФА ва ОФК мутахассисларини жалб қилган ҳолда мураббийлик таълими бўйича инструкторларни тайёрлаш юзасидан ихтисослаштирилган курсларни ўтказиш; мураббийларнинг хорижий мамлакатларда малака оширишини (стажировкасини) ташкил этиш;

- 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари ва 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сифатли ва самарали тайёргарлик кўришини ва унда муносиб иштирок этишини таъминлаш;

- ЎФА ва футбол бўйича миллий терма жамоанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳудудларда бугунги кун талабларига жавоб берадиган замонавий стадионлар инфратузилмасини барпо этиш;

- Футбол соҳасида истеъдодли спортчи ёшларни танлаб олиш (селекция) фаолияти самарадорлигини ошириш ва ўқув-машғулотлар жараёнини сифатли ташкил қилиш, болалар-ўсмирлар футбол академиялари фаолиятини ривожлантириш;

- Футбол соҳасини илмий-методик таъминлаш, спорт йўналишидаги юқори малакали тиббиёт, физиология, диетология ва психология ходимларини шартнома асосида жалб этган ҳолда ЎФАнинг Илмий-методик таъминлаш бошқармаси қошида “Футбол терма жамоаларини тайёрлашни илмий таъминлаш Маркази”ни ташкил этиш, юқори маҳоратли футболчиларни тайёрлашда замонавий техлогияларни кенг қўллаган ҳолда илмий ёндошиш асносида ишларни ташкил этиш;

- Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақалари савиясини, имиджини ошириш, ЎзПФЛ ходимларининг касбий маҳоратини ва малакасини ошириб бориш, Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги учрашувларига мухлислар ташрифини ошириш;

- Ўзбек футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар, чора-тадбирлар, ЎФА ва ПФЛ фаолиятини юртимиздаги оммавий ахборот воситаларида ва ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида кенг ёритиб бориш, ўзбек футболидаги ислоҳотларга нисбатан кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва бу бўйича таҳлилий материаллар бериб бориш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 2019-2022 йилларда Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш стратегияси тасдиқланди