18:10 / 01.10.2018
3 590

Зидан «Ювентус»да иш бошлаши мумкин

Зидан «Ювентус»да иш бошлаши мумкин
«Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «Ювентус»да раҳбарлик лавозимига тайинланиши мумкин, деб ёзади "Кун" нашри.

Tuttosport тарқатган маълумотга кўра, «Юве» раҳбарияти 46 ёшли мутахассисни клуб бош директори лавозимига тайинлаш ҳақида бош қотирмоқда. Эслатиб ўтамиз, амалдаги бош директор Жузеппе Маротта 25 октябрда ўз лавозимини тарк этишини эълон қилган.

Аввалроқ Маротта «Ювентус» президенти Андреа Аньелли билан келиша олмаётгани боис ишдан кетиши ҳақида айтгани хабар қилинган эди.

Манбада қайд этилишича, айни пайтда клуб тизимида ишлаётган Павел Недвед ва Фабио Паратичи, шунингдек, Италия футбол федерациясининг амалдаги ижрочи директори, УЕФА вице-президенти Мишель Ува ҳам «кекса синьора»да бош ижрочи директор лавозимига номзодлар орасидан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Зинедин Зидан «Манчестер Юнайтед» билан музокараларга киришгани маълум қилинган, аммо клуб бу хабарни рад этиб чиққан эди.

Маълумот ўрнида, франциялик мутахассис 1996-2001 йиллар мобайнида «Ювентус» сафида тўп суриб, икки карра Италия чемпиони бўлган. Шундан сўнг у 2001 йилда ўша вақтда жаҳон рекорди бўлган сумма – 77 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зидан «Ювентус»да иш бошлаши мумкин