
Мавсумни Самаранинг “Крилья Советов” клубида ижара асосида ўтказаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов жамоада юз берган бош мураббийлар алмашуви борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
- Андрей Тихоновнинг истеъфоси олдиндан кутилганмиди?
- Айтиш қийин. Бир томондан жамоа унинг бошқарувида хавфли зонага тушиб қолди. Иккинчи томондан футболчиларга Андрей Валерьевич билан ишлаш анча қулай эди.
Истеъфо футболда доимий учраб турадиган нарса. Қарорни раҳбарият қабул қилади, футболчилар эса унга рози бўлишлари керак. Бизнинг Тихонов билан муносабатларимиз ҳозир ҳам яхши.
Жамоага Миодраг Божович янги бош мураббий этиб тайинланди. Божович билан “Локомотив”да бирга ишлаганмиз ва у билан муносабатларимиз жуда яхши.
СамараВиталий ДенисовАндрей ТихоновФутболчиларИстеъфоМиодраг БожовичБош мураббийЖамоаЎзбекистон Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар