Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Дунга "Олтин тўп"ни Неймар олиши лозимлигини айтиб ўтди.
"Мен Неймарга овоз бердим. Унинг вақти келди, аммо айни вақтда барча даъвогарлар бир хил савияда бўлиб турибди.
Ўтган мавсум Роналду шунчаки фантастик ўйин намойиш қилган эди. Бу йил ҳам ёмон ўйнагани йўқ, аммо формаси аввалгидек эмас.
Месси эса яхши ўйнаётганди, аммо жароҳат олди. Неймар эса мудом парвозда. У ўзига "Барселона" етакчилиги ролини олди. Менимча унинг вақти келди", - дейди Дунга. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар