Эктор Купер: "Эртага натижа учун ўйнаймиз"

  • 12-10-2018, 18:58
  • 659
  • Спорт
  • Эктор Купер: "Эртага натижа учун ўйнаймиз"
    Бугун ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва футболчилари иштирокида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг дастлабки қисмида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ҳамда ҳимоячи Анзур Исмоиловлар иштирок этишди.

    "Аввало шуни айтишни истардимки эртанги ўйин биз учун синовдир. Олдинги ўйинлар билан солиштириб фарқини солиштирамиз. Ўсиш борми, камчиликлар бартараф этиляптими шуни ўрганамиз.

    Эртанги ўйинда янги ўйинчиларни жамоа таркибида кўрасиз. Эртага ҳужумкор ўйин кўрасиз деб айта олмайман. Мен эртага натижа олиб келадиган ўйин кўришни хоҳлайман. Ҳимоявий ўйин сизга ёқмаслиги мумкин, лекин мен натижа кўрсатадиган тактика танлашга ҳаракат қиламан.

    Мураббийнинг танлови борасида доим тушунмовчилик бўлиши мумкин ва бош мураббий ўз танловини асослаб беришга мажбур эмас", - деди Купер.

    » » Эктор Купер: "Эртага натижа учун ўйнаймиз"