07:30 / 18.10.2018
3 698

Эктор Купер Миср ва Ўзбекистон термасидаги муҳитни солиштирди

Эктор Купер Миср ва Ўзбекистон термасидаги муҳитни солиштирди
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Қатар термасига қарши кечган ўртоқлик учрашувидан (2:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, собиқ жамоаси Миср ва Ўзбекистондаги муҳитни солиштирди.

“Айни дамда Ўзбекистон МТЖ бош мураббийиман ва мени фақат шу жамоа қизиқтиради. Футболчиларимизни Миср термаси ўйинчилари билан солиштиришни маъқул кўрмаган бўлардим. Чунки менда ҳали ҳам мослашиш жараёни давом этмоқда.

Лекин ҳозирданоқ ажратиб кўрсатишим мумкин бўлган жиҳат – бу камтарлик. Нафақат футболчилар, мени атрофимдаги барча инсонлар камтар ва мен бундан жуда хурсандман.

Яна бир нарсани таъкидлаш жоиз, ҳозирги шароитлар Миср термасидагидан фарқли ўлароқ анча яхши, мен бошланғич даврдагини назарда тутмоқдаман.

Футболчиларни солиштиришни истамайман, аммо умумий қилиб айтсак, ҳозирги шароитлар мени хурсанд қилмоқда”, – дейди Купер.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер Миср ва Ўзбекистон термасидаги муҳитни солиштирди