date
views 3 387

Моуриньо «Реал»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Моуриньо «Реал»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо инглиз клубидаги ишини давом эттиришини айтди.

Аввалроқ, «Реал» бош мураббий Хулен Лопетегини истеъфога чиқариб, ўрнига Моуриньони таклиф қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жозе 2010-2013 йилларда «Қироллик клуби»да ишлаган ва Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонган эди.

«Йўқ, мен «Реал»га қайтмайман. Келажагим шу ерда, «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномага эгаман. Бу ерда бахтиёрман. Шартномам охиригача клубда қоламан ва уни узайтиришни хоҳлайман», — деб Моуриньо сўзларини келтирмоқда The Guardian.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо «Реал»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди