
“Насаф” – “Сўғдиёна” (3:0) учрашуви якунлангач, жамоалар мураббийлари ўйин ҳақидаги фиклари билан ўртоқлашишди.
Дастлаб бу вазифани “Сўғдиёна” жамоаси устози Сергей Иванович Лушан бажарди.
Сергей Лушан: Авваламбор, “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун рақибимиз жуда мазмунли ва сифатли ўйин намойиш этди. Шахсан мен мамлакатимизда шундай жамоа борлигидан мамнунман. Бугун “Насаф” биздан ҳар томонлама устун бўлди. Жамоамизга тўхталадиган бўлсам, ўйинимиз бугун кўнгилдагидек чиқмади. Албатта, бундай жамоага қарши ўйнаш қийин. Бу йил биз учинчи марта “Насаф” билан баҳс юритдик. Менга қолса, бундай жамоа билан кўпроқ баҳслашган бўлардик. Чунки, бундай рақибга қарши тўп суриш, кўп нарсани беради.
“Насаф” клубининг ажойиб футбол мактаби бор ва бу ерда узлуксиз истеъдодлар етишиб чиқаяпти. Тўғри, жамоа баъзан муваффақиятсизликка учрайди. Менимча, бу вақтинчалик ҳолат. “Насаф”нинг пойдевори жуда кучли, улғаётган ёшлар бари-бир келажакда ўзларини кўрсатишади. Бу футболчилар узоққа боришлари мумкин.
Умуман олганда, мамлакатимиздаги “Насаф”дек клубга эътиборни кучайтириш керак. Чунки бу клубда футбол учун ҳаммаси бор.
Манба: fcnasaf.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар