22:30 / 24.10.2018
3 310

Роналду – Фергюсонга: Сизни яхши формада кўриш жуда ажойиб, босс!

Роналду – Фергюсонга: Сизни яхши формада кўриш жуда ажойиб, босс!
«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-тур «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан кейин ўз инстаграм расмий саҳифасида ўзининг собиқ устози Алекс Фергюсон билан суръатини эълон қилди.

«Буюк мураббий, бундан ҳам муҳими ажойиб инсон. Менга майдонда ва унинг ташқарисида ҳам кўп нарсаларни ўзгартган. Сизни яхши формада кўриш жуда ажойиб, босс!», - дейди Роналду.

Португалиялик футболчи «Манчестер Юнайтед» клубида Фергюсон қўл остида 2003 йилдан 2009 йилгача тўп сурган. 4 май куни мутахассиснинг миясига қон қуюлиши оқибатида жарроҳлик амалиётига ётқизилди. Ҳаммаси жойида ва шотландиялик мураббий яна стадионда футбол томоша қилмоқда.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду – Фергюсонга: Сизни яхши формада кўриш жуда ажойиб, босс!