00:05 / 25.10.2018
3 107

Арвеладзе: «Майдон ҳолати жамоаларга янада ҳужумкор ва чиройли ўйнашга имкон бермади»

Арвеладзе: «Майдон ҳолати жамоаларга янада ҳужумкор ва чиройли ўйнашга имкон бермади»
«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе Суперлига 27-туридан ўрин олган ва «Миллий» стадионда ўтган «Бунёдкор»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу жамоа билан ўйнаш ёқимли. Улар ҳимояда турмасдан, футбол ўйнашга интилишади. Бугун ҳам шундай ҳолат юзага келди.

Майдон ҳолати жамоаларга янада ҳужумкор ва чиройли ўйнашга имкон бермади. Биз мағлубиятдан кейин оғир ҳафтани ўтказдик ва ўзимизга кела олдик. Футболда руҳан ўзига келиб олиш оғир, биз эса ушбу ўйинга ҳозирлик жараёнида буни уддалашга эришдик.

Ўзбек футболида иқтидорлар етарли. Ҳар доим қайсидир чизиқлар билан муаммолар бўлиб туради. Ҳозир ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо кўп жойда бор. Қайсидир иқтидор эртага пайдо бўлади. Яхшибоев, Алижонов, Алибоев, Шукуров, Турғунбоев, Ҳамдамов каби футболчилар эртага ўзбек футболи ишончига айлана олишади», - деб Арвеладзе сўзларини келтирмоқда «Пахтакор» клуби матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арвеладзе: «Майдон ҳолати жамоаларга янада ҳужумкор ва чиройли ўйнашга имкон бермади»