07:30 / 28.10.2018
2 734

"Финалда хато қилишга ҳаққимиз йўқ" - Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани

"Финалда хато қилишга ҳаққимиз йўқ" - Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани
Ўзбекистон кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе жамоа футболчиси Шерзод Аъзамов иштирок этишди.
Дастлаб мураббий финал олдидан ўз фикрларини қуйидагича изоҳлади.

- "Финалда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Чунки бу хатони тўғрилаш имконияти йўқ. Ишонч билан финалга қадар етиб келдик. Эртага ҳам шу ўйин ва шундай кайфиятни кўрсатишимиз лозим бўлади. Албатта, финалда ўйнаш доим қийин. Рақиб ҳам анойи жамоа эмас. Умид қиламанки, "Пахтакор" ўзидан кутилаётган ўйинни кўрсатади ва 7 йиллик танаффусдан сўнг яна кубокни боши узра кўтаради. Биз финалга жиддий тайёргарлик кўрдик.

Бу менинг мураббийлик фаолиятимдаги илк финалим. Ҳаяжон бор демаган бўлардим, аксинча ёқимли ҳиссиётларни бошдан кечиряпман. Финалда ўйнаш доим ёқимли.

Таркибда ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Барча курашга шай. АГМКнинг кучли тарафлари? Бу жамоанинг ўйин ташкил этиши яхши йўлга қўйилган. Айниқса мудофаа чизиғида тартибди ўйнашади. Шунингдек, стандарт вазиятиларидан анча хавфли ўйнашади", - дея ўз фикрларини билдирди. Шота Арвеладзе.

Кейинчалик жамоа ҳимоячиси Шерзод Аъзамов сўз олиб, финал олдидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Финалда ҳеч кимнинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Менимча, ҳар иккала жамоанинг савияси тенг. Финалда оддий рақиб учрамайди. АГМКда ҳам тажрибали ва маҳоратли футболчилар йиғилган. Ўйлайманки, биз ўзимизнинг ўйинни кўрсатиб, финалда мухлислар кутган совринни тақдим этамиз. Нафақат соврин, балки чиройли ўйин орқали ҳам ишқибозларни хурсанд қилмоқчимиз. Финални Фарғонада ўтказиш аввалдан белгиланганди. Менимча, финални бу ерда ўтказилиши ҳар иккала жамоа мухлисларига қийинчилик туғдиради. Чунки финалга йўл олган жамоалар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти жамоалари бўлишди. Аммо биз қарорни ҳурмат қиламиз.

"Локомотив" билан ўйиндан сўнг жамоа билан умумий гуруҳда шуғулланишни бошладим. Жисмоний ҳолатим ҳам жойида. Машғулотларда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Эртага бу муаммо бўлади деб ўйламайман", - дея финалга ҳозирлигини таъкидлади Шерзод Аъзамов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Финалда хато қилишга ҳаққимиз йўқ" - Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани