
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги энг машҳур одамга айланди.
Футболчи саҳифасига обуна бўлганлар сони 144 млн 200 минг фойдаланувчидан ошиб кетди. Роналду бу борада аввалги етакчи – америкалик қўшиқчи ва актриса Селена Гомесдан ўзиб кетди. Гомеснинг саҳифасига 144 млн фойдаланувчи обуна бўлган.
33 ёшли Роналду сайёрамизнинг энг яхши футболчисига топшириладиган “Олтин тўп” мукофотининг 5 карра соҳиби ҳисобланади. У жорий ёзда “Реал”дан “Ювентус”га 117 млн евро эвазига ўтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг