
«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола 29 октябр куни «Реал» устози Хулен Лопетегининг бўшатиб юборилгани ҳақидаги хабарга ўз фикрини билдириб ўтди.
«Мен футболнинг қандай тузилишга эканлини биламан. Биз ғалаба қозонаётган эканмиз, ўз ўринларимизда қоламиз. Ғалаба бўлмаган заҳоти, бизни бўшатиб юборишади. Мен Хулен учун афсусдаман, чунки у менинг дўстим. У ажойиб одам.
Яқин кунлар ичида унга қўнғироқ қилмоқчиман. Бу футбол, ҳеч ким бундай вазиятдан қочиб қутула олмайди. Мураббий ёмон натижалар кўрсатса, «Реал» ёки «Барселона» каби катта клублар бошқарувида қола олмайди. Унга энг яхши тилакларимни тилайман», - дейди Гвардиола ESPN нашрига.
Лопетеги «Реал» клубини ёзда қабул қилиб олган эди. «Қироллик клуби» Испания чемпионати 10-туридан кейин мусобақа жадвалининг 9-поғонасида келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.