«Ювентус» яримҳимоячиси Блез Матюиди жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду уни ижобий маънода ҳайратга солаётганини айтиб ўтди.
«Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан кейин ва унинг эртасига Криштианудан ташқари ҳаммамиз мутлақо ҳолдан тойган эдик. «Ювентус»га келганидан буён телбаларча қаттиқ меҳнат қиляпти. У ҳаммамиздан кўпроқ ишлаяпти. Менга шундай қилмаса бўлмаслигини айтган эди.
Мана нима учун 33 ёшида ҳам у барчамиз учун намуна бўлиб, бизга қўшимча рағбат бағишлаяпти. Унинг таъсири фақат ҳафта давомидаги меҳнати билангина чекланиб қолмаган. У 90 дақиқа давомида ҳам жуда муҳим ролни бажаради. Жамоа ўйинини яхшилаш учун бошқалар қила олмайдиган ишлар унинг қўлидан келади.
Унинг ёнида ҳамма ўзини кучлироқ сезади. Бу борада у – лидер», – деб айтиб ўтган Матюидининг сўзларини келтириб ўтди RMC Sport.
Манба: tribuna.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади