19:30 / 02.11.2018
3 061

Нўъмон Ҳасанов: «Насаф»га қарши ўйиндаги натижадан қониқдим

Нўъмон Ҳасанов: «Насаф»га қарши ўйиндаги натижадан қониқдим
Pepsi суперлига 28-тур доирасидаги “Насаф” - “Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжумани меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйиничларидан бири Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Бугун жанговор ўйин бўлди. Жанговар дуранг десак ҳам бўлади. “Насаф” нафақат қуйи олтиликнинг балки, мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири десак муболаға бўлмайди. Биз ҳар доим ғалаба учун майдонга тушамиз. Бугун майдонда очиқ футбол кўрсатадиган жамоалар ҳаракат қилишди.

Футболчиларимга раҳмат айтаман. Иккинчи бўлимда кўрсатмаларимни яхши бажаришди. Биринчи бўлимда эса ҳимояда бир-иккита хато қилдик. Камчиликлар устида ишлаймиз. Қўқондан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугунги ўйиндаги натижадан қониқдим десам ҳам бўлади.

Жавоҳир Сидиқов: - Нафақат қуйи олтиликдаги, балки чемпионатимиздаги энг кучли жамоаларидан бирига қарши майдонга тушаётганимизни яхши билардик. Бугун мураббийларимизнинг кўрсатмаларини қисман бажаришга муваффақ бўлдик. Тўлиқ бажаришимиз учун ғалаба қозонишимиз керак эди. “Насаф” ҳам бугун яхши ўйнади. Дуранг ёмон натижа эмас.

Кейинги ўйинда ўз майдонимизда тўп сурамиз. Мухлисларимиз олдида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.kokand1912.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нўъмон Ҳасанов: «Насаф»га қарши ўйиндаги натижадан қониқдим