22:16 / 02.11.2018
2 168

Солари ва Лопетеги ўртасидаги 7 асосий фарқ (фото)

Солари ва Лопетеги ўртасидаги 7 асосий фарқ (фото)
Сантиаго Солари Мадриднинг «Реал» клубидаги мураббийлик лавозимига келганига ҳали бир ҳафта бўлишига қарамай испан матбуоти аллақачон аргентиналик мутахассиснинг ишини муҳокама қилишни ва уни Хулен Лопетеги билан солиштиришни бошлади.

«Реал» футболчиларининг мураббийдан норозилиги бир ой олдин барчамизга маълум эди. Албатта, маълумотда исмлар келтирилмади. Аммо Серхио Рамос ва жамоанинг бир қатор бошқа фахрийлари Xулен Лопетегига ижтимоий тармоқлар орқали уни қўллашлари ҳақидаги хабарларни қолдиришди. Мураббийнинг истеъфосига йўл қўймаслик учун бу ёрдам бермади. Энди навбат Соларига. У ҳам футболчилар билан муроса йўлини тутишига тўғри келади. Келинг, Солари ва Лопетеги ўртасидаги 7та фарқ ҳақида гаплашамиз

Эътиборга молик жиҳати Солари ҳали Қироллик кубогида биттагина ўйин ўтказди, аммо экспертлар учун шунинг ўзи етарли кўринмоқда.

Антонио Пинтус – яна жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий

Хулен Лопетеги «Реал» бош мураббийлигига ўз жамоаси билан ташриф буюрган ва жамоадаги кўплаб мураббийларни алмаштирган эди. Айнан Пинтус Зидан даврида ишлаган ва Лопетеги даврига келиб ишсиз қолган эди. Солари ўз вазифасини бажаришга киришиши билан Пинтусни дарҳол ўрнига қайтарди.

«Ичкаридагиларнинг» фикрига кўра, «Реал» нинг ўйинчилари Пинтус билан яқин ва жуда илиқ муносабатларга эга, шунинг учун унинг қайтиши Соларига футболчилар билан тил топишиш учун яхши қадамдир. Мутахассисни «Реал»га Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи таклиф қилган. Энди Пинтуснинг вазифаси ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, уларда тезкорликни кучайтиришдир.

Винисиус Жуниор яна биринчи жамоа таркибига киради

45 миллион еврога сотиб олинган юксак қобилият эгаси Хулен Лопетеги режаларига киритилмаган. Мураббий бразилиялик футболчига 13 дақиқа ўйнашга имконият берди. "Кастилья" билан ўйинда берилган қисқа вақт давомида футболчи муваффақиятли ҳаракат қилди. Аммо Лопетеги голлар билан катта муаммоларга қарамасдан Жуниорни биринчи жамоага қайтармади.

Флорентино Пересга бразилиялик футболчи билан содир бўлган бу ҳолат ёқмаётган эди. Аҳир заҳирага «михланган» футболчи учун 45 миллион сарфлаш кимга ёқади?!

Сантяго Солари зудлик билан Винисиусни асосий жамоага қайтарди ва ҳатто унга тўлиқ кубок ўйинини ишониб топширди. Жуниор гол урмади, ҳеч бўлмаганда ўйин амалиётига эга бўлди. Бундан ташқари, унинг қайтиши Солари ва футболчилар муносабатига ижобий таъсир ўтказди.

Наваснинг жойи аниқ

Кейлор Навас Лопетегининг «бош оғриғи»га айланган эди. Куртуа “Челси”дан ўтгач аввалига заҳирадан ўрин олди, аммо тезлик билан асосийга ўтган футболчи танқидлар гирдобига учрашга ҳам улгурди.

"Реал" жамоаси мунтазам голлар ўтказиб юборди, кўп муваффақиятсиз ўйинлар ўтказди. Белгия дарвозабони эса фақат байрамларда қутқарди. Ўшанда ҳам Чемпионлар Лигасида ҳам Навас ўйнашни давом эттирди.

Октябрь ойида кийиниш хонасида футболчилар Наваснинг заҳирада қолишига норози бўлиб, улар Зиданнинг мисолида бўлгани каби 1-рақамни кўришни хоҳлашликларини айтишди. Лопетеги эса ҳали бир қарорга кела олмаётганини айтган эди. Солари бу танқидларни қабул қилмади. Куртуа сўзсиз асосий дарвозабон. Навас эса фақат Қироллик кубогида ўйнайди. Аммо қачонгача..

Тажриба

Бу жиҳатда Солари ожиз. Албатта, кўпчилик Зeниддин Зидан ва унинг Чемпионлар Лигасидаги сеҳрли ютуқлари ҳақида гапиришмоқда, бироқ Мадрид матбуотига қарашли матбуотда айтилишича, француз муваффақияти кўпроқ унгагина тегишли. Лопетеги узоқ вақт давомида турли ёшдаги испан жамоалари билан ҳамкорлик қилган, шунингдек, “Порто”да ишлаб кўрган. Унинг клубдаги тажрибаси ажойиб эмас, аммо йўқ ҳам эмас.

Солари ўзининг футболчилик фаолиятини 2011 йилда Уругвайнинг «Пеньяроле», клубида тугатиб, 2013 йилда «Реал»га мураббий сифатида қайтди. Соларининг тажрибаси 19 ёшгача бўлган жамоа ва 2 йиллик «Кастилья» билан фаолият. Солари энди ўзини кўрсата олиши учун ажойиб имкониятга эга бўлди.

Ўйин услуби

Лопетеги Испаниянинг барча ёшдаги миллий термасида ҳам «Порто» да ҳам тўпни назорат қилиш асосида ўйинини қурган - бу унинг асосий қонуни. «Реал» да у фақат бир маротаба бу услубидан воз кечди, аммо буни нотўғри вақтда амалга оширди. «Эль Класико»да Хулен ва мураббийлар штаби ўйинда иккинчи рақамда иштирок этишга қарор қилди, аммо «қаймоқранглилар» бунга тайёр эмас эди - «Барселона» фақатгина Лопетеги «вабанк»ка борганидан кейингина муаммога дуч келди, аммо афсуски ўйин Хулен учун омадсиз якун топди.

Сантиаго Солари ҳам тўп назоратини хуш кўради, лекин «Реал» нинг эҳтирос билан ҳаракат қилишини хоҳлайди. Бундан кўриниб турибдики, аргентиналик мудофаа ҳам, ҳужумда ҳам тажовузкор ҳаракатланишни таклиф қилмоқда. Буни сўзлар билан айтиш осон, кўпчилик ҳолатда бу рақибга боғлиқ бўлади. Солари тезкор футбол учун баъзида тўп назоратини ҳам қурбон қилишга тайёр эканлигини яширмаяпти. «Реал» учун бу услуб янги эмас, тезликда ҳужум Зидан командасининг деярли асосий қуроли бўлган, аммо ҳозир «қироллик клуби»да Криштианунинг йўқлигини унутмаслик керак.

Кийиниш хонасидаги назорат

Лопетеги Испания терма жамоасининг кийиниш хонасида ажойиб муҳитни яратди, аммо у «Реал» да бундай нарсаларни такрорлай олмади - эҳтимол бу ёмон натижалар билан боғ лиқдир, бироқ бир нарса аниқ-Хулен кийиниш хонасидаги ҳолатни назоратдан чиқаргани аниқ. Шу жиҳатдан, Солари мураббийлик тажрибасининг eтишмаслигига қарамай, бу жиҳатдан Лопетегига ўрнак бў ла олиши мумкин. "Кийиниш хонасини назорат қилиш қобилияти мураббийлик кўникмаларига қараганда муҳимроқ бўлиши мумкин", деган эди Рамос «Камп Ноу» даги мағлубиятдан сўнг.

Сантяго «Реал»да Зинедин Зидан, Девид Бекхем, Луис Фиго, Роналдо ва бошқа кўплаб юлдуз футболчилар билан бирга ўйнаган. Ўша пайтда жамоа юлдузларга ишониб қолмади, бутун бир жамоа бўлиб шаклланди. Ўшанда «Реал»ни бошқарган Висенте Дель Боске Соларини ҳайратда қолдирган. Аргентиналик мураббийнинг таъкидлашича, Дель Босканинг асосий кучи жамоани бошқариш қобилияти эди.

Ўйинчилар жойлашуви

Лопетеги рақибни батафсил ўрганиб чиқадиган ва шунинг учун, у бир қатор қарорларни тайёрлайдиган кучли тактик мураббий сифатида танилган. Хуленнинг машғулотларда ва ўйинларда кўплаб тактик ишланмалар мавжуд бўлади, аммо афсуски Мадридда бу ишланмалар охирига етмай қолди. Лопетеги ўйинчиларга ўз фикрларини етказа олмаганини айтишмоқда, балки футболчилар унга қулоқ солишни хоҳламагандир.

Соларининг олдида энг биринчи вазифа футболчиларга ўз фикрини тўғри тушунтира олиш. Агар буни уддаласа, натижалар яхшиланиши учун «Реал»да бошқа муаммолар кўриниш бермайди.

Испан журналистларининг фикрларига таянидан бўлсак, Солари тактик жиҳатларга асосий эътиборни қаратмаяпти.У назарий вазифалар юкламасдан, ўйинчиларга мотивация беришга ҳамда тезкор ўйин ғоясини сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Бундай ёндашув узоқ муддат ижобий самара беришига ҳеч ким кафолат бермайди, аммо жамоа натижаларни яхшилашга ҳаракат қилмоқчи бўлаётган бир пайтда Соларининг иш услуби натижа бериши мумкин.
Эркинжон Ғайбуллаев

Манба: Sports.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Солари ва Лопетеги ўртасидаги 7 асосий фарқ (фото)