
Англия чемпионатининг 11-турида «Манчестер Юнайтед» клуби сафарда «Борнмут» меҳмони бўлди ва қийинчилик билан 3 очкони қўлга киритди. Рэшфорд ҳакам томонидан қўшиб берилган дақаиқада тўп киритди.
Учрашувда ҳисобни мезбонлар ҳужумчиси 11-дақиқада Каллум Уилсон томонидан киритилган гол эвазига олдинга чиқиб олди. Танаффусга қадар «қизил иблислар» ҳисобни тенглаштиришди. Яна ўша Марсьяль муҳим паллада гол киритишга эришди. Ғалаба тўпини эса Маркус Рэшфорд 92-дақиқада ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Қуйидаги ҳавола орқали киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: ВИДЕО
Англия чемпионати 11-тур
«Борнмут» – «Манчестер Юнайтед» 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 11 Уилсон, 1:1 – 35 Марсьяль, 1:2 – 90 Рэшфорд.
«Борнмут» – Бегович, Кук, Аке, Смит, Фрэнсис, Лерма, Фрэйзер (Айб, 74), Брукс, Кук (Гослинг, 68), Станислас (Серман, 90), Уилсон.
«Манчестер Юнайтед» – Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Янг, Линделеф, Мата (Рэшфорд, 56), Фред (Эррера, 56), Марсьяль, Погба, Санчес (Лингард, 78), Матич.
Огоҳлантиришлар: Шоу (54), Лерма (58), Станислас (63), Уилсон (64), Янг (82), Смит (83), Рэшфорд (90).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар