
Англия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган “Арсенал“ – “Ливерпуль“ учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилиб, жамоалар муроса кўчасини танлашди.
Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетганликларига қарамай, биринчи бўлим ҳодисаларга анчагина бой бўлди.
Икки дарвозага ҳам гол урилди, аммо икки галда ҳам ҳакамлар уларни инобатга олмадилар, лекин шуни таъкидлаш керак-ки, "Ливерпуль"нинг урган голида барчаси ҳаққоний эди ва қанот ҳаками нотўғри қарор қабул қилди.
Танаффусдан сўнг ҳам қувноқ ўйин давом этди ва 61-дақиқага келиб Жеймс Милнер Лено дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди.
Шундан сўнг, "Арсенал" бироз босимни оширди. 82-дақиқага келиб эса Ляказеттнинг ҳатти-ҳаракатлари Алиссоннинг хатосига олиб келди ва франциялик ҳужумчи жавоб голини киритишга муваффақ бўлди.
Финал ҳуштагига қадар ҳисоб яна ўзгариши мумкин эди, аммо 1:1 натижаси "Эмирейтс" таблосида сақланиб қолди.
Англия чемпионати, 11-тур
Арсенал – Ливерпуль 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 61 Милнер, 1:1 – 82 Ляказетт.
Арсенал – Лено, Холдинг, Колашинац (Уэлбек, 81), Бельерин, Мустафи, Мхитарян (Ивоби, 68), Джака, Торрейра, Озил, Обамеянг (Рэмзи, 73), Ляказетт.
Ливерпуль – Алиссон, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Милнер, Фабиньо, Вейналдум, Мане, Салоҳ (Матип, 90), Фирмино (Шакири, 80).
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (52), Ляказетт (83).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар