21:58 / 05.11.2018
3 446

Миржалол Қосимов: Бугун ғалаба қозонишни хоҳлагандик, чунки...

Миржалол Қосимов: Бугун ғалаба қозонишни хоҳлагандик, чунки...
Бундан бироз аввал Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимов иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун ғалаба қозонишни жуда ҳам хоҳлагандик. Чунки, шунда 3-ўринга чиқиб олишимиз мумкин эди. Бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик.

Агар ҳисоб 2:1 бўлиб турганида Сардор Собирхўжаев яратилган қулай имкониятдан фойдаланганида, ўйин тақдири ҳал бўларди. Бироқ, бу футбол. Бугунги ўйин учун йигитларга ва мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, академиямиздан чиқаётган ёш футболчилар ҳақиқатдан ҳам жуда чиройли ўйинлар кўрсатишмоқда. Аслида академиянинг вазифаси ҳам шу. Умид қиламанки, бу барча ёш тоифаларидаги терма жамоамизга фойда беради. Футболда тўхтаб қолиш керак эмас, фақат ишлаш керак. Республикамизда бу каби иқтидорли футболчилар жуда кўп деб ўйлайман. Уларни қидириб топиб, тарбиялаш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: Бугун ғалаба қозонишни хоҳлагандик, чунки...