Мбаппе олтин тўп учун даъвогарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда

  • 8-11-2018, 02:02
  • 369
  • Спорт
  • Мбаппе олтин тўп учун даъвогарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда
    Уч ҳафта олдин олтин тўпга даъвогарларнинг кенгайтирилган рўйхати эълон қилинган эди. Ҳозир франциялик футболчи 30 та номзод орасида очколар сони бўйича пешқадам бўлиб олди.

    Номзодлар рўйхати эълон қилинганидан сўнг Мбаппе голлар ва ассистлар бўйича энг яхши натижа кўрсатган футболчи бўлиб турибди.

    Уч ҳафта ичида Мбаппе 388 дақиқа майдонда ҳаракатланган ва учта гол уриб иккита ассистни амалга оширган. Унинг энг яқин таъқибчиси Роналду ҳам учта гол урган, аммо ассистлар сони битта. Роналду майдонда 360 дақиқа ҳаракат қилган.

    Беш карра олтин тўп соҳиби Месси жароҳати туфайли анча учрашувларни ўтказиб юборди. Аммо номзодлар эълон қилинганидан сўнг аргентиналик футболчи битта гол ва бир голли узатмани амалга оширган.

    » » Мбаппе олтин тўп учун даъвогарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда