Бунақаси бўлмаган! АГМК жамоаси аъзоларига 35 та автомобиль берилади

Бунақаси бўлмаган! АГМК жамоаси аъзоларига 35 та автомобиль берилади
Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган Олмалиқнинг АГМК жамоаси бугун, 9 ноябрь куни футболчиларни тақдирлаш маросимини ўтказади.

Унда жамоа аъзоларига махсус совға ва мукофотлар топширилади. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, жамоанинг 35 нафар аъзосига худди шунча автомобиль калитлари топширилади. Ҳозирча, қандай русумдаги автомобиллар берилиши сюрпризлигича қолмоқда. Буни бугун билиб олишимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбек футболи тарихида бундай ҳолат илк бор содир бўлмоқда. Тўғри, бунгача ҳам жамоа футболчиларига машиналар берилган, аммо, 35 та эмас.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар