21:15 / 10.11.2018
3 131

Рўзиқул Бердиев: "Қизилқум" бугун хақли ғалабага эришди"

Рўзиқул Бердиев: "Қизилқум" бугун хақли ғалабага эришди"
“Қизилқум” – “Насаф” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдирди:

- “Қизилқум” жамоасининг биринчи голгача ўйини қовушмади. Дастлабки гол рақибимизга руҳий устунлик берди ва ўйини кучайиб кетди. Жамоамиз эса яратган имкониятлардан фойдалана олмади. “Қизилқум” эса яратган вазиятларини голга айлантира олди. Бу жамоада тажрибали футболчилар етарли, улар қулай вазиятларни қўлдан чиқармайди. Рақибимиз бугун хақли ғалабага эришди, бу билан уларни табриклайман. Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Аммо бугун ғалабага тортадиган ўйин кўрсата олмадик. Қолаверса, бугун баъзи етакчи ўйинчиларимиз бизга ёрдам бера олишмади, - деди мураббий.

Манба: pfl.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Қизилқум" бугун хақли ғалабага эришди"