Купер Одил Аҳмедовни Австралияга олиб кетмайди

Спорт1 дақиқа ўқиш4.1K
Купер Одил Аҳмедовни Австралияга олиб кетмайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 11-22 ноябрь кунлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўқув машғулот йиғинини ўтказади.

Бугун футболчилар ва мураббийлар штаби Тошкент вақти билан соат 21:20да Тошкент-Сеул-Брисбен йўналиши бўйлаб Австралияга йўл олишади.

Эктор Купер шу ҳафтанинг бошларида миллий терма жамоанинг Австралияга йўл оладиган таркибини эълон қилганди. Аммо бугунги кунга келиб уч нафар футболчи жароҳати туфайли Брисбендаги йиғинда ва Ливан ҳамда Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Булар - терма жамоа сардори, яқинда «Шанхай СИПГ» таркибида Хитой чемпионига айланган Одил Аҳмедов ҳамда «Пахтакор» футболчилари Фаррух Сайфиев ва Жасур Яхшибоев.

Шунингдек, «Пахтакор»нинг яна бир аъзоси, дисквалификация туфайли ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмайдиган Жалолиддин Машарипов таркибга жалб этилган. Эктор Купер Машариповни Австралияга олиб кетишга қарор қилган.

«Машарипов расмий ўйинларда майдонга туша олади. Бош мураббийнинг истеъдодли ярим ҳимоячидан умиди катта бўлиб, Жалолиддин Машарипов 2019 йил январда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида жамоамизга ёрдам бериши учун мураббий шундай қарорга келмоқда», дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

Бугун Австралияга қуйидаги футболчилар йўл олишади:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров («Локомотив»)
Элдорбек Суюнов («Пахтакор»)
Ўткир Юсупов («Қўқон-1912")

Ҳимоячилар:
Анзур Исмоилов («Локомотив»)
Даврон Ҳошимов («Навбаҳор»)
Владимир Козак («Пахтакор»)
Егор Кримец («Пахтакор»)
Акмал Шораҳмедов («Пахтакор»)
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Достон Турсунов («Нефтчи»)
Одил Ҳамробеков («Насаф»)
Олег Зотеев («Локомотив»)

Ярим ҳимоячилар:
Икром Алибоев («Локомотив»)
Достон Ҳамдамов («Анжи», Россия)
Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»)
Ҳусниддин Ғофуров («Локомотив»)
Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)
Отабек Шукуров («Шаржа», БАА)
Жавоҳир Сидиқов («Қўқон-1912»)
Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

Ҳужумчи:
Марат Бикмаев («Локомотив»)
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?