22:55 / 11.11.2018
3 201

«Интер» йирик ҳисобда «Аталанта»га мағлуб бўлди

«Интер» йирик ҳисобда «Аталанта»га мағлуб бўлди
Италия чемпионатининг 12-турида «Аталанта» ўз майдонида «Интер» жамоасини қабул қилди. Учрашувда майдон эгалари йирик 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйинда ҳисоб 8-дақиқадаёқ очилди. Гол муаллифи «Аталанта» ҳимоячиси Ханс Хатенбург. Биринчи бўлим шу ҳисобда якун топди. Иккинчи бўлимнинг бошида бош ҳакам майдон эгалари дарвозаси томон пенальти белгилади ва уни «Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди аниқ амалга оширди. 62-дақиқада Жанлука Манчини жамоасини яна олдинга олиб чиқди. Ўйин охирида «Аталанта» ҳимоячиси Берат Жимсити ва Алехандро Гомес биттадан тўп киритиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Италия чемпионати 12-тур

«Аталанта» – «Интер» 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар:
1:0 – 8 Хатебур, 1:1 – 47, пенальти Икарди, 2:1 – 62 Манчини, 3:1 – 88 Гимшити, 4:1 – 90 Гомес.

«Аталанта» – Бериша, Госенс, Толои (Кастань, 56), Гимшити, Хатебур, Иличич, де Рон, Гомес, Фройлер, Манчини, Сапата (Пашалич, 71).

«Интер» – Ханданович, Д`Амброзио, Миранда (Врсалько, 71), Шкриньяр, Асамоа, Перишич, Весино (Валеро, 46), Брозович, Гальярдини, Политано (Кейта Бальде, 66), Икарди.

Огоҳлантиришлар: Весино (25), Брозович (35), Шкриньяр (41), Хатебур (69), Гальярдини (76), де Рон (77), Гомес (79).
Челтатиш: Брозович (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Интер» йирик ҳисобда «Аталанта»га мағлуб бўлди