
OkDiario нашри директори Эдуардо Инда «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
«Яқингача Зиданда икки клубдан жиддий таклиф бор эди – «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ»дан. Парижликлар клуби таклифини нисбатан яхшироқ вариант эди, улар унга карт-бланш тақдим этишга тайёр.
Бир неча кун олдин Зиданга учинчи таклиф келиб тушган – «Бавария»дан. Кейинги мавсум учун», – деган Инда El Chiringuito дастури эфирида.
Айни вақтда «Бавария»да аҳвол оғирлашган. Янги мавсумни янги бош мураббий Нико Ковач билан бошлаган мюнхенликлар жамоаси 11 турдан кейин 5-ўринда бормоқда, жамоа биринчи ўриндаги «Боруссия» Дортмунддан 7 очко ортда қолиб кетган.
2016 йилнинг январидан 2018 йил июнигача Мадрид клубини бошқарган Зинедин Зидан клуби билан 3 марта кетма-кет Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди ва бир марта Испания чемпионлигини қўлга киритди. У ўтган мавсум сўнгида фаолиятида танаффус қилишга қарор қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар