date
views 3 659

Мэйвезер Хабиб билан жанг ҳақида гапирди

Мэйвезер Хабиб билан жанг ҳақида гапирди
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мэйвезер Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг қилишга тайёр эканлиги ҳақида гапирди.

"Биз Хабиб билан жанг ҳақида гаплашдик. Чақириқ у менга ташлади, тўғрими? Улар октагонда жанг ўтказишни исташмоқда. Аммо, мен уларга "Хабиб қачон октагонда тўққиз хоналик пул ишлаган?" деган саволни бердим. Улар жим қолишди.

Барчаси оддий. Агар ушбу жангни истасангиз, у бўлади. Аммо, менинг қоидаларим бўйича. Ҳа, бокс жанги. Бокс ёки хеч нима. Бу менинг йўлим, менинг ўйиним ва менинг қоидаларим. Менга бу жанг ўтказиладими ёки йўқми, фарқи йўқ. Шундоқ ҳам ҳаётим ажойиб. Лос-Анжелесда уйим бор. Яқинда янги кошона сотиб олдим. У ерда 17 та ванна, 11 та ухлаш хонаси, 3 та ошхона, 5 та овқатланадиган жой бор. Мен спортдан расман кетганман, аммо, ҳаётим ажойиб", - деди Мэйвезер.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мэйвезер Хабиб билан жанг ҳақида гапирди