12:18 / 18.11.2018
3 645

Шахмат. Ўзбекистон биринчи кунда 10 та олтин медални қўлга киритди

Шахмат. Ўзбекистон биринчи кунда 10 та олтин медални қўлга киритди
Тошкент шаҳрида шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати давом этяпти. Унда 6 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўсмирлар куч синашмоқда. Кеча, мусобақанинг илк куни рапид бўйича турнир бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси

Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси

Ўзбекистон жамоаси ажойиб натижани қайд этиб, 48та медалдан 34тасини, жумладан, 10та олтин медални қўлга киритди.

Олтин медални қуйидагилар қўлга киритди:

1) Шаҳзод Исломов – 6 ёшгача бўлган ўғил болалар;
2) Зайнура Абророва – 6 ёшгача бўлган қизлар;
3) Ҳумоюн Бекмуродов – 8 ёшгача бўлган ўғил болалар;
4) Шаҳзода Ҳасанова – 8 ёшгача бўлган қизлар;
5) Акобирхон Сайдалиев – 10 ёшгача бўлган ўғил болалар;
6) Афруза Ҳамдамова – 10 ёшгача бўлган қизлар;
7) Умида Омонова – 12 ёшгача бўлган қизлар;
8) Нодирбек Ёқуббоев – 16 ёшгача бўлган ўғил болалар;
9) Ситора Сапарова – 16 ёшгача бўлган қизлар;
10) Шамсиддин Воҳидов – 20 ёшгача бўлган ўғил болалар.

Бугун, 18 ноябрь куни, стандарт шахмат бўйича чемпионатнинг биринчи тури бошланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат. Ўзбекистон биринчи кунда 10 та олтин медални қўлга киритди