Сарри: "СССР билан бўлган учрашувда Блохинга қарши ўйнаганман, бу ҳақиқий фожиа эди"

  • 22-11-2018, 23:55
  • 2 451
  • Спорт
  • Сарри: "СССР билан бўлган учрашувда Блохинга қарши ўйнаганман, бу ҳақиқий фожиа эди"
    «Челси» клубининг бош мураббийи Маурицио Сарри Италиянинг «Фильине» клубида ўйнаган пайтларида СССР терма жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувини эслади.

    «Фаолиятимнинг чўққиси? Менга жамоадаги шерикларим билан бўладиган ҳафта жуда ҳам ёқади. 1976 ёки 1977 йили биз СССР терма жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувини эслайман. Улар билан Флоренцияда ўйнаган эдик, чунки биз ўша ерда йиғин ўтказаётган эдик.

    Меҳмонларнинг СССР ҳарфлари туширилган футболкада майдонга тушгани эсимда. Мен 1975 йили «Олтин тўп»ни қўлга киритган Олег Блохинга қарши ўйнаганман. Бу ҳақиқий фожиа эди. У жуда ҳам тезкор футболчи эди», - дейди Сарри «Челси» матбуот хизматига.

    Манба: www.uff.uz

    » » Сарри: "СССР билан бўлган учрашувда Блохинга қарши ўйнаганман, бу ҳақиқий фожиа эди"