Қирғизистонни 10:0 ҳисобида енгган Ўзбекистон “CAFA Women’s Championship 2018” ғолиби бўлди

Спорт1 дақиқа ўқиш4.6K
Қирғизистонни 10:0 ҳисобида енгган Ўзбекистон “CAFA Women’s Championship 2018” ғолиби бўлди
29 ноябрь куни Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда ўтказилаётган аёллар ўртасидаги Марказий Осиё кубогида қирғизистонлик рақибларини 10-0 ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа ғолиби бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги жамоа мусобақанинг 4-тури доирасида ўтказилган баҳснинг биринчи бўлимида рақиб дарвозасига 4 та гол урган бўлса, иккинчи таймда 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ушбу ўйиндаги ғалаба ўзбекистонлик футболчиларнинг турнирда ғалаба қозонишлари учун етарли бўлди. Бунгача Ўзбекистон вакиллари Афғонистон, Тожикистон ва Эрон терма жамоаларини ҳам йирик ҳисобда мағлуб этганди.

“CAFA Women’s Championship 2018”

Қирғизистон - Ўзбекистон 0-10

Голлар:
Феруза Турдибоева 3, Мафтуна Шойимова 6, Людмила Карачик 12,20, Нилуфар Қудратова 49, Шаҳноза Қурбонова 42,64, Гулзода Амирова 52, Диёра Эркинова 76, Дилдора Нозимова 87.

Қирғизистон: 16. Дилнура Абибулла Қизи (с), 2. Анна Зародина, 4. Ирина Дорофеева, 10. Бахтигул Токтоболотова, 11. Айжан Боронбекова, 12. Кенжебубу Ирисбек Қизи, 13. Байаня Келишева, 14. Адинай Дуидхобаева, 15. Зарина Ахматқулова, 17. Виктория Далингер, 19.Олтиной Канатбек Қизи

Ўзбекистон: 1. Лайло Тилалова, 2. Феруза Бобохўжаева, 3. Лайло Шодиева, 7. Феруза Турдибоева, 8. Малика Бурҳонова, 9. Мафтуна Шойимова, 10. Нилуфар Қудратова, 15. Умида Зоирова, 16. Дилдора Нозимова, 17. Людмила Карачик, 22. Солиҳа Ҳусниддинова.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?