22:54 / 29.11.2018
3 123

Почеттино: «Тоттенхэм»нинг «Барселона» клубига қарши ўйинида ғалаба қозонишига ишонаман

Почеттино: «Тоттенхэм»нинг «Барселона» клубига қарши ўйинида ғалаба қозонишига ишонаман
«Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Европа чемпионлар лигаси 5-турида «Интер» жамоасига қарши кечган ўйин борасида фикр билдириб ўтди.

«Тоттенхэм» яхши ўйин намойиш қилди ва ғалаба қозонишга тўлиқ ҳақли бўлди. «Интер» ҳам юқори даражадаги ўйинни намойиш қила олди. Улар мағлуб қилиш қийин бўлган кучли рақиб. Футболчиларга нисбатан илиқ фикрларни билдирса бўлади. Биз устунлик қилдик ва вазиятлар яратдик. Энди ҳаммаси ўз қўлимизда.

Энди ўзимизни ўйлашимиз ва кейинги учрашувга тайёргарлик кўриш лозим. Каталонияликни мағлуб этишимизга ишонаман. «Барселона»нинг қандай йўл тутиши бизга боғлиқ эмас. Чемпионлар лигасида ҳеч ким сенга совға тайёрлаб қўймайди», - дейди Почеттино

5 турдан кейин «Барселона» ҳисобида 13 очко, «Интер» ва «Тоттенхэм» ҳисобида бир хил 7 очкодан мавжуд.

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Почеттино: «Тоттенхэм»нинг «Барселона» клубига қарши ўйинида ғалаба қозонишига ишонаман