«Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов «Пахтакор»дан учралган йирик мағлубиятга (0:4) жамоа аъзолари ҳали мавсум тугамай таътил ҳақида ўйлай бошлаганликларини сабаб сифатида келтириб ўтди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда.
«Ниҳоят, чемпионатимизни тугатдик. «Бунёдкор» ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Ўз мухлисларининг меҳрини қозонди, деб ўйлайман.
«Пахтакор»ни ҳам ҳақли ғалаба билан табриклайман, чунки биз сал вақтлироқ таътилга чиқиб қўйдик. Лекин бу ҳам – йигитлар учун катта тажриба. Футболда ҳар битта ўйинга тайёргарлик кўриш керак.
Натижага қарамай, болалардан фахрланаман ва улардан миннатдорман. Энди, кўп гап эшакка юк дейишади-ю. Таътилга чиқдик, яхши дам олсак бўлди, энг кераклиси – шу», – деб айтиб ўтди Қосимов.
Tribuna.uz мухбирининг маълум қилишича, «қалдирғочлар» устози январда БААда ўтадиган Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, молиявий муаммолар гирдобида қолгани айтилаётган «Бунёдкор» ноябрь ойи ўрталарида ФИФА талабига кўра 6 очкодан маҳрум қилингач, чемпионат тугашига 2 тур қолганида бронза учун курашдан чиқди ва якунда тўртинчи ўринни эгаллади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди