00:14 / 01.12.2018
3 277

Улуғбек Бақоев "Бухоро"дан кетаётганини маълум қилди

Улуғбек Бақоев "Бухоро"дан кетаётганини маълум қилди
Бугун бўлиб ўтган Суперлиганинг сўнгги ўйинида "Бухоро" сафарда "Металлург" меҳмони бўлди.

Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Бухоро" клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ишдан кетаётганини маълум қилди.

"Мана, бугунги ўйин билан 2018 йилги чемпионат ҳам ўз якунига етди. Бу мен учун мураббий сифатида иккинчи мавсум бўлди. Жамоам билан бу йил ҳам ўтган йилдаги каби 6-ўринни эгалладик. Суперлига баҳслари ўзига яраша қизиқ ва шиддатли ўтди дейишим мумкин".

"Мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга, раҳбариятга, футболчиларга ва клуб ходимларига ташаккур айтаман. Ўзимга келсак, мураббийлик соҳасида янада кўпроқ изланишим, ўқишим керак деб ҳисоблайман. Шу сабабли бугун жамоа бош мураббийлигидан бўшаш ҳақида ариза ёзишга қарор қилдим".

"Бу қарорга келиш жуда оғир бўлди. Мен ўз юртимни, ўз шаҳримни ва футболда ўтган йилларимда мен билан бирга бўлган барчани яхши кўраман. Менинг футболчи бўлиб етишишимда Бухоронинг ўрни катта. Шу ерда улғайдим, футбол сабаб бошқа юртларда ҳам тўп тепдим".

"Орзу қилардимки, бир кун келиб ўзимнинг севимли жамоамда мураббий бўлишни. Мана орзуим амалга ошиб икки йил жамоани бошқардим. Шу икки йил ичида "Бухоро" учун чин юракдан меҳнат қилдик. Жамоа ҳар икки мавсумда чемпионат етакчиларига қарши муносиб рақобат кўрсата олди. Бугунги қароримни барча тўғри тушунади деган умиддаман. "Бухоро" ҳамиша қалбимда яшайди. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман", - дейди Бақоев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев "Бухоро"дан кетаётганини маълум қилди