ФИФА президенти «Локомотив» клубини мамлакат чемпионлиги билан табриклади

  • 1-12-2018, 23:58
  • 425
  • Спорт
  • ФИФА президенти «Локомотив» клубини мамлакат чемпионлиги билан табриклади
    ФИФА президенти Жанни Инфантино Тошкентнинг "Локомотив" клубини Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритгани билан табриклаб, мактуб юборди. Мактубда, жумладан, шундай дейилади:

    "Тошкентнинг ПФК "Локомотив" клуби кетма-кет учинчи марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритгани муносабати билан ўз табригимни йўллашдан бениҳоя мамнунман.

    Мазкур чемпионликка ўз ҳиссасини қўшган, катта ҳажмдаги меҳнатни амалга оширган клубнинг барча ходимларини ҳам юксак натижа билан табриклаб қоламан.

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртингизда футбол ривожи учун амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотлар, чора-тадбирлар ва саъй-ҳаракатлар футбол жамоатчилигини хурсанд қилмоқда.

    Мазкур ислоҳотларни амалга оширишда Сизларга муваффақиятлар тилаб қоламан!
    Жанни Инфантино, ФИФА президенти".


    Манба: www.ufa.uz

    » » ФИФА президенти «Локомотив» клубини мамлакат чемпионлиги билан табриклади