date
views 4 856

Ўзбекистонлик ўсмирлар шахмат олимпиадасида Эронни мағлубиятга учратишди

Ўзбекистонлик ўсмирлар шахмат олимпиадасида Эронни мағлубиятга учратишди
Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси давом этмоқда.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 1 декабрь куни Ўзбекистон терма жамоаси саккизинчи турни ўтказди.

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати
Унда ўзбекистонлик ёш иқтидор эгалари Эрон терма жамоасини 2,5 – 1,5 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати
Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов дуранг қайд этган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев иккинчи доскада ғалабага эришди.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ҳиндистон ва Украинани мағлубиятга учратганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик ўсмирлар шахмат олимпиадасида Эронни мағлубиятга учратишди