Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров БААнинг «Шаржа» клуби билан шартномасини узайтирди.
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, томонлар ҳамкорликни 2022 йилга қадар давом эттиришга келишиб олишган.
Шукуров шаржаликлар сафига 2017 йилнинг декабрида эркин агент сифатида қўшилган эди. 22 ёшли хавбек бунга қадар «Бунёдкор», «Машъал» ва «Бухоро» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, «Шаржа» БАА чемпионатининг 2018/19 йиллар мавсумида 12та турдан сўнг пешқадам бўлиб турибди. Клуб амалдаги чемпиони «Ал-Айн» билан тенг очко тўплаган бўлиб, асосий рақобатчисини қўшимча кўрсаткичлар эвазига ортда қолдирмоқда.
Фото: Sharjah FC
Отабек Шукуров 12та турнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди ва деярли алмаштиришларсиз ўйнамоқда. Унинг ҳисобида иккита гол ва иккита сариқ карточка бор. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?