13:35 / 10.12.2018
2 406

"Яндекс" йилнинг энг машҳур спортчилари ўнлигини эълон қилди

"Яндекс" йилнинг энг машҳур спортчилари ўнлигини эълон қилди
"Яндекс" 2018 йилда энг кўп қизиқишларга сабаб бўлган 10 нафар спортчи номини эълон қилди.

Рўйхатдан футбол оламининг 7 вакили жой олди. Уларнинг 6 нафари (Игорь Акинфеев, Артём Дзюба, Денис Черишев, Лионель Месси, Марио Фернандес ва Александр Головин) футболчи, сўнгги вакил эса мураббий (Станислав Черчесов).

"Яндекс" талқинига кўра 2018 йилнинг энг машҳур спортчилари:

1. Игорь Акинфеев
2. Хабиб Нурмагомедов
3. Артём Дзюба
4. Алина Загитова
5. Евгения Медведева
6. Денис Черишев
7. Лионель Месси
8. Станислав Черчесов
9. Марио Фернандес
10. Александр Головин

Бундан ташқари, Акинфеев "Яндекс" талқинига кўра йилнинг энг машҳур инсонига айланди. Дзюба, Черишев ва Месси кучли ўнликка кирди.

"Яндекс" - Россия интернет қидирув тизими. Ушбу тизимдан кўпроқ МДҲ давлатларида истиқомат қилувчилар фойдаланади.

Манба: Championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » "Яндекс" йилнинг энг машҳур спортчилари ўнлигини эълон қилди