09:40 / 12.12.2018
3 283

Ҳабиб Нурмагомедов ҳақидаги “Khabib Time” китоби олти тилга таржима қилинади

Ҳабиб Нурмагомедов ҳақидаги “Khabib Time” китоби олти тилга таржима қилинади
Мутлақ кураш чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони, россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг таржимаи ҳоли олтита тилда таржима қилинади.

Бу ҳақда ТАСС Китоб муаллифи Заур Қурбоновга асосланиб хабар бермоқда.

Қурбоновнинг айтишича, “Khabib Time” инглиз, араб, хитой, ҳинди, турк ва португал тилларида чоп этилади.

“Таржима ишларини аллақачон бошлаганмиз. Тахминимизча, февраль ойининг бошига келиб китобнинг инглиз тилидаги варианти тайёр бўлади. Чунки китобни инглиз тилида гаплашадиган мамлакатларда кутишмоқда. Китоб инглиз, араб, хитой, ҳинд ва турк тилларига таржима қилинади. Бундан ташқари, олтинчи — португал тилига таржима қилишни ҳам қилишни режалаштирганмиз. Чунки Ҳабиб фаолияти давомида тўртта бразилиялик спортчини мағлубиятга учратган. Шу боис бразилияликлар ҳам Ҳабиб ҳақида ўқишини ва билишини хоҳлайман”, - дейди Қурбонов.

Нурмагомедов ҳақидаги 300 бетлик китобнинг тақдимоти шу йилнинг 26 ноябрь куни Москвада ўтказилган эди.

Спортчи ҳозирга қадар UFCда 27 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедов ҳақидаги “Khabib Time” китоби олти тилга таржима қилинади