00:07 / 17.12.2018
3 579

«Ливерпуль» «МЮ» дарвозасига 3 та гол урди ва биринчи ўринга қайтди

«Ливерпуль» «МЮ» дарвозасига 3 та гол урди ва биринчи ўринга қайтди
Англия чемпионати 17-туридаги марказий учрашув Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида бўлиб ўтди. Унда «Ливерпуль» «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда ҳисобни 24-дақиқада Садио Мане очди, кўп ўтмасдан Жесси Лингард ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда Юрген Клопп майдонга Кейта ўрнига Жердан Шақирини ташлади ва швейцариялик футболчи қисқа вақт ичида иккита гол уриб, жамоаси ғалабасини таъминлади.

Мерсисайдликлар бу ғалаба эвазига очколари сонини 45 тага етказди ва турнир жадвалида яна «Манчестер Сити»ни (44 очко) қувиб ўтиб, пешқадамга айланди. «Манчестер Юнайтед» эса 26 очкоси билан олтинчи ўринда қолди.

Англия чемпионати
17-тур

Ливерпуль – Манчестер Юнайтед 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар:
1:0 – 24 Мане, 1:1 – 33 Лингард, 2:1 – 73 Шақири, 3:1 – 80 Шақири.

Ливерпуль – Алиссон, Ловрен, Робертсон, Клайн, ван Дейк, Вейналдум, Фабиньо, Кейта (Шақири, 70), Мане (Ҳендерсон, 84), Салоҳ, Фирмино.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Дармиан, Линделеф, Янг, Байи, Эррера (Марсьяль, 79), Лингард (Мата, 85), Матич, Диогу Далот (Феллайни, 46), Рэшфорд, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Диогу Далот (26), Лукаку (40).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль» «МЮ» дарвозасига 3 та гол урди ва биринчи ўринга қайтди