08:27 / 17.12.2018
2 241

Александр Гвоздик билан жангдан кейин комага тушган боксчи ўзига келди

Александр Гвоздик билан жангдан кейин комага тушган боксчи ўзига келди
Канадалик боксчи Адонис Стивенсон украиналик боксчи Александр Гвоздикка қарши жангда олинган жароҳатлар сабабли кома ҳолатига киритилгандан кейин илк бор кўзини очди.

Маълум қилинишича, бу Стивенсон яхшиланаётганининг биринчи яққол аломати бўлди. У кўзини очганида ёнида рафиқаси бўлган.

Боксчи 1 декабрда Гвоздикка қарши кечган жангда оғир аҳволда шифохонага етказилиб, 6 декабрда операция қилинган. Гвоздик Стивенсонни 11-раундда нокаутга учратгач, канадалик мияга қон қуйилиши гумони билан шифохонага олиб кетилганди.

WBC йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони, 41 ёшли Стивенсон учун Гвоздикдан олинган мағлубият фаолиятидаги иккинчиси бўлди. Канадалик боксчининг ҳисобида, шунингдек, 29 та ғалаба ва битта дуранг натижа бор.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Александр Гвоздик билан жангдан кейин комага тушган боксчи ўзига келди